News Agency:News
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчисининг Наврўз байрами муносабати билан табриги
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳамид Наййирободий ўз табрик мурожаатида Наврўзнинг кириб келиши муносабати билан самимий қутловларини йўллади. Табрик мурожаатиниг тўлиқ матни қуйидагича:
Жон ва ақлни яратгувчи зот номи ила   Муборак бодат ин сол ва ҳама сол, Ҳумоюн бодат ин рўз ва ҳама рўз.   (Мазмуни: Мана шу [кириб келаётган янги] йил ва бошқа барча йиллар сенга муборак бўлсин, мана шу [кириб келаётган янги] кун ва бошқа барча кунлар сенга бахт ва омад келтирсин.) Саъдий Наврўз баҳорнинг биринчи куни, ранг-баранг гулларнинг очилиши, қушларнинг куйлаши, табиатнинг уйғониши ва вақтнинг алмашинуви чоғидир. Қадим замонлардан Шарқнинг кўпчилик халқлари Наврўз ва баҳорнинг кириб келишини нишонлайдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро Наврўз кунининг қабул қилиниши ҳамда Наврўзнинг тинчлик маданияти сифатида эътироф этилиши билан ушбу гўзал ва ёқимли байрам жаҳоншумуллик ва абадийлик касб этди. Наврўз байрами қувонч, умид, муҳаббат, дўстлик, меҳрибонлик, соғлик, фаровонлик, донишмандлик, тинчлик, якдиллик ва осойишталик билан бирга кечувчи ҳаётнинг гўзал рамзидир. Ушбу муносиб байрам ва ушбу ажойиб кун билан барча Наврўз ихлосмандларини чин дилдан қутлаб, буюк Фирдавсийнинг қуйидаги шерий сатрларини ўқиймиз: Ҳама сола бахти ту пирўз бод, Ҳама рўзгори ту Наврўз бод.  (Мазмуни: Барча йиллар бахт ва омад сенга кулиб боқсин, сенинг ҳар кунинг ва ҳар чоғинг Наврўз бўлсин.)   Ҳамид НАЙЙИРОБОДИЙ Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси   Ҳижрий-шамсий 1400 йилнинг Наврўзи
© 2019 - economy@mfa.ir