22 November 2024
2021/10/28 - 07:50 View: 273

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди

Афғонистонга қўшни давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Теҳронга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Президенти оятуллоҳ доктор Саййидиброҳим Раисий билан учрашди.

Президент Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни биродарларча деб атаб, шундай деди: «Эрон Ислом Республикаси Ўзбекистон билан турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга бирор-бир чеклов қўймайди».

Оятуллоҳ доктор Саййидиброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашувда Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги муштаракликлар ва ҳамкорлик салоҳиятига тўхталиб, шундай деди: «Эрон ва Ўзбекистон ўртасида биродарлик ва қардошлик муносабатлари мавжуд».

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашувда ўз давлатининг Тошкент-Теҳрон муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди: «Икки мамлакат ўзаро алоқалар даражасини ошириш учун юксак салоҳият ва имкониятларга эгадирлар. Биз ушбу салоҳиятни фаоллаштиришга азм қилганмиз».

Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасининг Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қиларкан, «Теҳрон учрашуви юқори сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, биз унинг натижаларини тамомила қўллаб-қувватлаймиз», деди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است