News Agency:News
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййидиброҳим Раисий Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййидиброҳим Раисий Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади
Саййидиброҳим Раисийнинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрик мактуби матни қуйидагича: Ўзбекистон Республикаси муҳтарам Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига    Сиз жаноби олийларининг юксак обрў-эътибор ва малакага эга эканлигингиз тасдиғи сифатида қайтадан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан чин қалбдан табриклайман. Сиз жаноби олийларининг оқилона раҳбарлигингиз соясида ҳамда икки давлат мутасаддиларининг аниқ-равшан иродаси билан Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда янада ривожланади, деб умид қиламан. Қодир Эгамдан Сиз жаноби олийларига соғлик ва муваффақият, Ўзбекистон Республикаси халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилаб қоламан.   Саййидиброҳим Раисий Эрон Ислом Республикаси Президенти
© 2019 - economy@mfa.ir