News Agency:News
Эрон ва Ўзбекистон Президентлари Ашхободда учрашдилар
Иброҳим Раисий ва Шавкат Мирзиёев Ашхободда икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан Афғонстондаги вазиятни муҳокама қилишди.
  Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашуви доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Эрон ва Ўзбекистон етакчилари икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Ушбу учрашувда икки томонлама савдо ҳажмининг ортишига кўмаклашиш, саноатда янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш мақсадида ҳамкорликнинг институтционал механизмларини фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди. Эрон ва Ўзбекистон президентлари Афғонистондаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб минтақа кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.  
© 2019 - economy@mfa.ir