News Agency:News
Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви
Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий 2022 йил 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашди.
Эрон Ислом Республикаси Президенти 2022 йилнинг 14-16 сентябрь кунлари юқори мартабали делегацияга бош бўлиб Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Сайид Иброҳим Раисий ташрифнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Эрон Ислом Республикаси Президенти ушбу ташриф давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йигирма иккинчи мажлисида иштирок этди. Сайид Иброҳим Раисий ушбу мажлис доирасида айрим давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказди.
© 2019 - economy@mfa.ir