22 November 2024
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:News
МАМЛАКАТИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ БИЛАН УЧРАШДИ
Иброҳим Раисий: Эрон ва Ўзбекистон бир-бирларида мавжуд бўлган имкониятлар асосида ўзаро муносабатлар даражасини оширишлари керак.
Оятуллоҳ доктор Сайид Иброҳим Раисий ўз давлатининг Транспорт вазири билан биргаликда Теҳронга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашувда икки мамлакат алоқаларининг тарихий характерга эга эканлигини эслатаркан, шундай деди: «Эрон ва Ўзбекистон алоқаларни ривожлантириш учун анчагина ишларни амалга оширдилар. Бироқ икки мамлакатдаги мавжуд потенциални ҳисобга олган ҳолда, ўзаро алоқалар даражасини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак». Эрон Ислом Республикаси президенти қўшни давлатлар билан интеграцияни кучайтиришни халқпарвар ва адолатли ҳукуматнинг муҳим ёндашувларидан бири сифатида эслатаркан, Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифига тўхталиб, тегишли вазирликларга икки мамлакат президентлари учрашувида маданий ва иқтисодий соҳалар, айниқса савдо, транзит ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида эришилган келишувлар ижросини таъминлашни тезлаштириш тўғрисида кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳам ушбу учрашувда ўз давлатининг Эрон Ислом Республикаси билан алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга интилаётганини эслатиб, икки мамлакат ва икки халқнинг тарихий муштаракликлари ва чуқур маданий алоқаларига тўхталди ҳамда оятуллоҳ Раисийнинг Самарқанд шаҳрига қилган ташрифини икки мамлакат алоқалари тарихида янги саҳифа очган ташриф сифатида баҳолади.