19 September 2024
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:Announcements
Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Али Боқирий Каний 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.
Боқирий Каний минтақавий тинчлик ва барқарорликнинг минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликка, ушбу тинчликнинг мустаҳкамлиги ва бардавомлиги эса иқтисодий алоқаларни кучайтириш ва мустаҳкамлашга боғлиқ эканлигини таъкидлаб, шундай деди: «Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг ҳамда сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам тарзда ўтказиб турилиши икки давлат президентлари томонидан эълон қилинган мақсадларга эришиш ва ўзаро савдо айрибошлаш ҳажмини 1 млрд. АҚШ долларига етказиш учун зарурдир». Бахтиёр Саидов тарихий-маданий муштаракликларни турли соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишини эслатиш асносида шундай деди: «Президентларимизнинг ўзаро ташрифлари чоғида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлашга қаратилган Биргаликдаги амалий ҳаракатлар режасини амалга ошириш ўз олдимизга қўйган вазифа бўлиб, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари мазкур режа бандларини амалга оширишда муҳим роль ўйнай оладилар». Томонлар ушбу учрашувда муҳим минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб олишди. Томонлар Ғазо минтақаси аҳолисини қирғин қилинишининг тўхтатилиши лозимлигини уқтиришди.