News Agency:Announcements
ХУШРЎДИЙ ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ
ХУШРЎДИЙ ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ
 Ўзбекистонда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президентининг халқаро ишлар ва минтақавий ҳамкорлик бўйича ўринбосари Али Нажафий Хушрўдий 2025 йил 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Ушбу учрашувда икки давлат ўртасидаги юқори даражадаги сиёсий муносабатлар ижобий баҳоланган ҳолда, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш лозимлигига урғу берилди. Шунингдек, томонлар икки давлатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан ШҲТ, ИҲТ, ЭКО ва БРИКС дорирасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилдилар
© 2019 - economy@mfa.ir