6 June 2025
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:Announcements
ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ СУД ҲОКИМИЯТИ РАИСИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК МАВҚЕДОШИ БИЛАН УЧРАШДИ
Эрон Ислом Республикаси Суд ҳокимияти раиси Ғуломҳусайн Муҳсин Эжейий жаноблари Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломов жаноблари билан учрашди.
Мазкур учрашувда Эрон Ислом Республикаси Суд ҳокимияти раиси минтақавий ва глобал муаммолар устидан ғалаба қозониш учун Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги интеграция жараёни янада мустаҳкамлаш муҳим эканлигини қайд этиш асносида, икки мамлакат орасидаги юксак маданий-тарихий муштаракликлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорлик алоқаларини турли хил соҳаларда, жумладан, сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, ҳуқуқий ва суд ҳокимияти йўналишларида яна ривожлантириш имкони борлигини таъкидлади. Суд ҳокимияти раиси таъкидлади: “Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ва маънавий умумийликлар, шунингдек мавжуд салоҳиятлар ушбу икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш учун замин яратади. Биз Эрон Ислом Республикаси суд ҳокимияти томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш, суд жараёнларини рақамлаштириш, судяларни тайёрлаш ҳамда яраштирув кенгашларини ривожлантириш, ярашув, воситачилик ва ҳакамлик маданиятини шакллантириш борасидаги тажриба ва ютуқларни Ўзбекистон томони билан ўртоқлашишга тайёрмиз”. Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ҳам мазкур учрашувда Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар доимо ўзаро ҳурмат асосида ва маданий ҳамда тарихий илдизларга таянган ҳолда шаклланиб келаётганини таъкидлади. У шунингдек, мазкур чуқур муштаракликларни инобатга олган ҳолда, Эрон билан турли даражаларда кенг кўламли ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик даражаси ошиб бораётганини таъкидлаб, Ўзбекистон Эрон билан айниқса суд-ҳуқуқий масалаларда яқин ҳамкорликни илиқ кутиб олишини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар суд ҳокимияти раҳбарларининг келаси йили Эрон мезбонлигида бўлиб ўтадиган йиғилишида фаол иштирок этишни мақсад қилганлигини қўшимча қилди.