News Agency:Announcements
Сионистик режимнинг Эрон Ислом Республикасига ҳарбий тажовузи тўғрисида баёнот
Сионистик режимнинг Эрон Ислом Республикасига ҳарбий тажовузи тўғрисида баёнот
Сохта сионистик режим 2025 йил 13 июнь, жума тонгининг илк соатларида, AҚШ Ҳукумати ҳамда унинг иттифоқдошлари қўллови остида Эрон Ислом Республикаси юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари ва ядро соҳасида фаолият юритувчи олимларини ўлдириш асносида, мамлакатга қарши барча халқаро мезонларга зид бўлган тажовузкор ҳаракатини бошлади. Бу тавузкорона ҳаракат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз, бевосита ва аниқ таҳдидларсиз ҳамда тажовуз учун жавобгарликни тан олмасдан, давлат терроризмига мурожаат қилиш орқали, уруш ва инсониятга қарши жиноятларда айбланаётган Бош вазир томонидан бошланди. Сионистик режим биринчи галда бутун жаҳонда қизил чизиқ сифатида қабул қилинган ва тадбиқ этилган ядро иншоотларига ҳужум қилди. Сионистик режим ўзининг табиатида бўлган тинч аҳоли ва ижтимоий инфратузилма объектларига зарба бериш сингари тажовузкор ҳаракатлари орқали барча халқаро меъёрларни, хусусан, БМТ Низомини яна бир бор қўпол равишда бузди. Бироқ, куч ишлатиш амалдаги халқаро ҳуқуқ ва шартномаларда тақиқланган ҳамда БМТ Низомининг 2-моддаси 4-бандида бу тўғрида шундай дейилган: “БМТ аъзолари ўзларининг халқаро муносабатларида ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан, шунингдек, БМТ нинг мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа ҳаракатлардан тийилиши керак”. Сионистик режимнинг тажовузи ортидан Эрон Ислом Республикаси БМТ Низомининг 51-моддасида келтирилган ҳар бир давлат қуролли ҳужумдан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги биноан, ўз мамлакати ва халқини тажовуздан ҳимоя қила бошлади. Бу ҳуқуқ индивидуал ёки жамоавий хусусиятга эга ҳамда Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чораларни кўрмагунга қадар амал қилади. Исроилнинг тажовузи билан дунёда мутлақ ҳукмронлик қилишга интилаётган ва ислом оламидан ҳеч қайси давлат байроғи остида бўлишни хоҳламайдиган экстремистик мафкуравий элита янги ўйин бошлади. Дипломатия ва тинчликка хиёнат қилинди ва у амалий босқичга ўтди. Тинчлик ўрнатиш ваъдаси билан ҳокимиятга келган ҳамда ўзини бир неча бор тинчлик учун Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатган Президентнинг ўзи энди минтақавий ва глобал зўравонлик ва низоларни бошловчиси бўлиб турибди. Гарчи Эрон Ислом Республикаси музокарага музокара ва урушга уруш билан жавоб берса-да, сўнгги икки йил давомида ислом ўлкаларига қарши кўплаб урушлар бошлаб, минтақа мусулмон халқларини, хусусан, Фаластин ва Ливанни қарийб 70 йил давомида қон ва тупроққа судраган сионистик режимга нисбатан исломий давлатларнинг жим туриши, тажовузкор режимнинг бу борадаги чора-тадбирларини эҳтиёткорлик билан давом эттиришига ундаш ёки бу режимнинг халқаро низом ва ҳуқуққа қарши ҳаракатларига хайрихоҳлик ҳисобланади. Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси сионистик режим томонидан давом эттирилаётган ҳарбий тажовуз ва Эрон давлати ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетининг бузилишини кескин қоралайди ҳамда мамлакатнинг ислом динини ҳимоя қилишдаги қонуний ҳуқуқини таъкидлаб, ушбу инқирознинг минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда глобал тинчлик ва барқарорликка салбий таъсиридан чуқур ташвиш билдиради.
© 2019 - economy@mfa.ir