News Agency:Announcements
ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАМЛАКАТ ТИНЧ МАҚСАДЛАРДАГИ ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИГА AҚШ ТОМОНИДАН ҚИЛИНГАН ҲАРБИЙ ТАЖОВУЗ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁН
ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАМЛАКАТ ТИНЧ МАҚСАДЛАРДАГИ ЯДРО ОБЪЕКТЛАРИГА AҚШ ТОМОНИДАН ҚИЛИНГАН ҲАРБИЙ ТАЖОВУЗ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁНОТИ
Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Низоми ва халқаро мезонларни қўпол равишда бузиб Эроннинг тинч мақсадларга йўналтирилган ядро объектларига AҚШ томонидан қилинган ҳарбий тажовузни кескин қоралайди ҳамда уруш қўзғовчи ва халқаро қонунларни бузувчи AҚШ ҳукуматини мазкур жиноятга доир жуда хавфли оқибатлар учун масъул ва жавобгар деб ҳисоблайди. Болалар қотили сионистик режим билан жиноий ҳамкорликда БМТ аъзоси бўлган давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши AҚШ томонидан қилинган ҳарбий тажовуз яна бир бор мазкур давлат ҳукмрон қатламининг разолати ҳамда ушбу ҳукуматнинг тинчликсевар ва мустақилликка интилувчи Эрон халқига нисбатан чуқур адовати ва нафратини намоён қилади. Эрон Ислом Республикаси AҚШ ҳарбий тажовузи ва бу режим томонидан уюштирилган жиноятларга бор кучи билан қаршилик кўрсатиш ҳамда мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг қонуний ҳуқуқи деб билади. Исроил режимининг Эронга қарши қаратилган ҳарбий тажовузининг ўнинчи куни тонг саҳарлаб AҚШ томонидан мамлакатнинг тинч мақсадлардаги ядро объектларига қилинган ҳужум, AҚШнинг сионистик режим билан биргаликда Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни режалаштириш ҳамда амалга оширишдаги жиноий ҳамкорлигини бутун дунё ҳамжамиятига фош қилди. AҚШнинг Эрондаги тинч мақсадлардаги ядро объектларга қилган ҳарбий тажовузи нафақат БМТ Низоми 2-моддаси 4-бандида назарда тутилган зўравонликка йўл қўймаслик, ҳудудий яхлитлик ва миллий суверинитетни ҳурмат қилиш сингари тамойилларни қўпол равишда бузиш, балки БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2231-сонли резолуцияси ҳамда Ядро қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага (NPT) жиддий путур етказиш ҳисобланади. Aчинарлиси мазкур жиноят БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси – AҚШ томонидан амалга оширилмоқда. Эрон Ислом Республикаси БМТ, Хавфсизлик Кенгаши, Бош котиб, Халқаро атом энергияси агентлиги ва бошқа тегишли халқаро ташкилотларни бу жиноятга қарши зудлик билан кескин чора кўришга чақириб, бу очиқ тажовузкорона ҳаракат қаршисида сукут сақлаш жаҳонни мисилсиз ва кенг қамровли хатарга дучор қилишидан огоҳлантиради. Эрон Ислом Республикаси БМТнинг таъсисчи аъзоларидан бири сифатида мазкур ташкилот ҳамда ташкилотнинг маъсулиятни ҳис қиладиган ҳар бир аъзосидан AҚШ томонидан амалга оширилган ушбу очиқ-ойдин қонунбузарликка нисбатан ўз вазифаларини ва маъсулиятларини бажаршини кутади. Эрон Ислом Республикаси БМТ Хавфсизлик Кенгашидан фавқулодда йиғлиш ўтказиб, AҚШ томонидан Эронга қарши қилинган ҳарбий тажовузни кескин қоралашини ҳамда ушбу давлатни халқаро тамойил ва мезонларни қўпол равишда бузганлиги учун жавоб беришга мажбур қилишини сўрайди. Урушни хоҳловчи томонлар манфаатларига очиқ-ойдин хизмат қилган ҳамда сўнгги фожианинг юзага келишига сабаб ва баҳона яратган Халақаро атом агентлиги ва унинг Бош директорининг масъулияти ҳар қачонгидан ҳам равшанроқдир. Эрон Ислом Республикаси Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарув кенгашидан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, агнетликнинг қонуний мажбуриятларини бажариш доирасида назорат ва кафолат шартномалари остида бўлган Эроннинг тинчи мақсадлардаги ядро иншоотларига қилинган ҳарбий тажовузга нисбатан кескин чоралар кўришни талаб қилади. Жаҳон ҳамжамияти AҚШнинг дипломатик музокаралар жараёнида дипломатияга хиёнат қилиб, геноцид уюштираётган ва халқаро қонунчиликка хилоф равишда иш тутаётган Исроил режими ҳарбий тажовузини қўллаб-қувватлаганини, шунингдек, энди унинг ўзи сионситик режимга шерик сифатида Эронга қарши хавфли урушни бошлаганини унутмаслиги керак. Ўзини БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоси деб билувчи мамлакат ҳеч қандай халқаро қонун ва мезонларга содиқ эмаслиги ҳамда босқинчи режим манфаатларини илгари суриш мақсадида ҳар қандай қонунбузарлик ва жиноятдан таб тортмаслиги барчага маълум бўлди.
© 2019 - economy@mfa.ir