News Agency:Announcements
ЭРОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ УЧРАШИШДИ
ЭРОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ УЧРАШИШДИ
Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг 25-йиғилишида иштирик этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Саййид Aббос Aроқчи, мазкур йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Ҳукуматининг Исроил ва AҚШ ҳарбий тажовузи қаршисида Эрон миллий суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани, шунингдек, мамлакатнинг Эрон Ҳукумати ва халқи билан бирдамлигини билдиргани учун миннатдорлик изҳор этди. Саййид Aббос Aроқчи Исроил режимининг Эрон ҳудудига ҳарбий тажовузи музокаралар ўртасида AҚШнинг ҳамроҳлиги ва кўмаги билан амалга оширилганини эслатиб ўтди. Шунингдек, AҚШ томонидан Эроннинг тинч мақсаддаги ядровий иншоотларига қилинган ҳарбий ҳужум жуда хавфли ҳаракат бўлганини таъкидлади. У AҚШнинг ушбу ҳаракати дипломатияга хиёнат, қонун устуворлиги, халқаро ҳуқуқ ва ядро қуролларини тарқатмаслик режимига мисли кўрилмаган зарба бўлганини билдирди. Эрон Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, дунёнинг 120 дан ортиқ давлати ҳамда турли ташкилотлар, жумладан, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Aраб лигаси, БРИКС ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан қораланган ушбу тажовузлар, афсуски Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ва Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан қораланмади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири эса мамлакатининг Эрон ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига тажовузларни қоралаш борасидаги позициясини эслатиб ўтди ва урушда жон берганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистон, минтақанинг бошқа кўплаб давлатлари сингари, бу тажовузларнинг оқибатлари ва минтақада хавфсизлик ва кескинликнинг кучайиши борасида хавотирда эканини, бироқ Эрон ушбу вазиятни оқилона бошқариб, вазиятни янада оғирлашишининг олдини олганига ишонч билдирди. Шунингдек, Саидов Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш жараёнини фаол давом эттиришга интилаётганини таъкидлади. Вазир икки мамлакат ўртасида қўшма иқтисодий комиссиянинг йиғилишларини мунтазам ўтказиш, савдо-саноат палаталари имкониятларидан фойдаланиш ва икки давлат вилоятлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш иқтисодий ва савдо соҳаларида муносабатларни ривожлантириш жараёнини тезлаштирувчи ва енгиллаштирувчи омиллар эканини билдирди. Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат юқори мартабали раҳбарларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириш ҳамда минтақавий ўзгаришлар юзасидан маслаҳатлашувларни давом эттириш борасида келишиб олдилар.
© 2019 - economy@mfa.ir