19 October 2025
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:Announcements
ЭРОН ЎЗБЕКИСТОН ВА ҲИНДИСТОН УЧ ТОМОНЛАМА СИЁСИЙ МАСЛАҲАТЛАШУВЛАРИ ТЎҒРИСИДА БАЁНОТ
.
2025 йил 9 сентябрь куни Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликларининг минтақавий бошқармалари даражасида биринчи уч томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Эрон делегациясига Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Ризо Баҳромий, Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ғуломжон Примқулов ҳамда Ҳиндистон делегациясига Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги минтақавий бошқармаси бошлиғи Ананд Пракaш бошчилик қилди. Томонлар ушбу уч томонлама йиғилиш ташкиллаштирилганлиги муносабати билан ўз хурсандликларини ифодаладилар ва уни ўзаро манфаатларни таъминлаш ҳамда минтақада фаровонлик ва тараққиётни ривожлантириш мақсадида мунтазам ва ҳар йили ўтказиб бориш муҳимлигини таъкидладилар. Мазкур йиғилишда томонлар, хусусан, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, бу борада портларнинг стратегик имкониятларидан фойдаланиш ҳамда Шимол-Жануб халқаро транспорт йўлаги (INSTC) масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, 2024-йил ноябрь ойида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилган Чабаҳор бўйича ишчи гуруҳ учинчи йиғилишида қабул қилинган қарорлар ижроси бўйича эришилган ютуқларни муҳокама қилдилар. Томонлар, шунингдек, савдо алоқаларини ривожлантириш йўллари ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. Бундан ташқари, томонлар минтақавий масалалар ҳамда экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида ҳамкорликни кучайтириш механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.