24 November 2024
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:News
Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси президентларининг учрашуви
Доктор Раисий: Қўшни ва ислом давлатлари билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш Эрон Ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси мухтарам президенти Доктор Саййид Иброҳим Раисий жаноблари Ўзбекистон Республикаси Шовкат Мирзиёев билан учрашди. Президент Исломий, қўшни ва иттифоқдош давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири деб атади ҳамда ўзаро муносабатларни енгиллаштиришга замин яратишда минтақавий ташкилотларнинг роли муҳимлигини таъкидлади, ҳамда иттифоқдош давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун ушбу ташкилотлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъкидлаб ўтди. Ушбу учрашувда давлат раҳбари икки мамлакат ўртасидаги келишувлар, хусусан, ахборот технологиялари, савдо, транспорт ва банк масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлардан мамнунлигини билдирар экан, ҳамкорликни мақсадли йўлга қўйиш ва ҳамкорлик даражасини юқорида айтиб ўтилган соҳаларда янада оширишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Доктор Раисий ўз сўзида давом этаркан исломий, қўшни ва иттифоқдош давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири деб атади ва минтақавий ташкилотларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратишдаги роли муҳимлигини таъкидлади ҳамда иттифоқдош давлатлар билан алоқалар, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда ушбу ташкилотлар имкониятидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари ҳам доктор Иброҳим Раисий ва ул жанобга ҳамроҳлик қилган Эрон Ислом Республикасининг олий мартабали делегациясини қабул қилганидан мамнунлигини билдириб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади ва бу борада Тошкентда Эрон Инновациялар уйини очилганлиги учун миннатдорлик билдирди ва бу мамлакатнинг тадбиркорлари Эрон Ислом Республикасининг ютуқлари, имкониятлари ва тажрибалари билан кўпроқ таниш бўлиши керак