20 September 2024
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:Announcements
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Кирмон шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳаракатини қоралаб берган баёноти
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Кирмон шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳаракатини қоралаб берган баёноти
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги терроризмга қарши кураш бўйича миллий ва халқаро қаҳрамон Генерал Қосим Сулаймонийнинг туғилган ҳамда мангу қўним топган ери Кирмон шаҳрида кўплаб ватандошларимизнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган қабиҳ ва қўрқоқ террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди. Ушбу қўпарувчилик ҳаракати Эрон халқи душманларининг разиллиги ва қабиҳлигининг юқори чўққисини, шунингдек, ўзлари вужудга келтирган инқироздан чиқиш учун жиноий усуллардан фойдаланишга бўлган уринишларини кўрсатади. Шубҳасиз, эронлик фуқаролар жумладан, эркаклар, аёллар ва болаларга қарши қаратилган бундай қабиҳ жиноятларга қўл уриш заковатли ва иродали Эрон халқининг шаҳид генерал Қосим Сулаймонийга бўлган муҳаббатини кучайтириб, мард Эрон халқининг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини шунингдек, мамлакат азалий душманларига бўлган чуқур душманлик ва нафрат ҳисларини янада мустаҳкамлайди. Шаксиз, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини бутун дунё бўйлаб қоралаш ҳамда уни содир этган гуруҳ етакчилари ва аъзолари пайига тушиш учун барча мавжуд сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро имкониятларини ишга солади. Эрон Ислом Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари Эрон Ислом Инқилоби Раҳбари, Эроннинг олижаноб халқи, хусусан, ушбу террорчилик ҳаракатида шаҳид бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, Оллоҳ таолодан уларга шаҳид бўлган юрт қаҳрамон аскарлари сафидан жой берилиши ҳамда жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини сўраб дуода бўлади.