News Agency:Announcements
Ибодат ва бандалик ойи бўлмиш муборак Рамазон ойи билан дунёдаги барча мусулмонларни хусусан Ўзбекистон Республикасининг дўст ва биродар халқини табр
Ушбу ой шарофати билан ҳамда мусулмон умматининг бирлиги ва якдиллиги натижасида мусулмон мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг барча соҳаларда янада ривожланишига гувоҳ бўламиз деб умид қиламан.
Барчамиз гувоҳ бўлиб турганимиздек, болаларни ўлдирувчи сионистик режимнинг Ғазо секторига ваҳшийларча ҳужумининг бошланганидан буён ҳар ҳафта олти мингдан ортиқ бомба бу жойга ёғдирилмоқда. Фақатгина икки ой ичида сионистик режим томонидан Ғазо секторида содир этилган вайронгарчиликлар бутун бошли иккинчи жаҳон уруши давомида фашистлар Германияси томонидан содир этилган вайронгарчиликлар билан тенг бўлди. Ҳимоясиз фаластин халқи орасидан 120 мингдан ортиқ кишининг, жумладан болалар ва аёлларнинг ҳалок бўлгани, яралангани ёки бедарак йўқолгани ушбу қонхўр режимнинг йиртқичларча хатти-ҳаракатларидан дарак беради. Бугун Ғазо секторида бирор-бир шифохона қолмаган, аҳоли, хусусан болалар ва ҳомиладор аёллар минимум имкониятлар ва озиқ-овқатдан ҳам маҳрум бўлганча, очлик ва ташналик сабабли ўлим билан олишмоқдалар. Сионистик режим раҳбарлари фаластин халқини йўқ қилиб ташлашни мақсад қилиб қўйганларини очиқ-ойдин баён қилишмоқда, уларнинг Ақсо масжидини таҳқирлашга қаратилган хатти-ҳаракатлари кучайиб бормоқда. Ушбу ошкора геноцид ва инсониятга қарши жиноятнинг асосий ҳимоячиси, яъни АҚШ сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, молиявий ва медиа жиҳатдан болаларни ўлдирувчи сионистик режимнинг Ғазо сектори ва умуман Фаластин халқига қарши урушини қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, бугун дунё сионистик режимнинг яккаланиб қолаётганининг, жаҳон халқларининг ушбу режимга нисбатан нафратининг кучайиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқда. АҚШ 1947 йилдан шу кунга қадар БМТ Хавфсизлик кенгашининг ушбу жирканч режимга қарши 46 та резолюциясига вето қўйган. Бу ҳолат БМТ Хавфсизлик кенгашининг ўзининг жаҳондаги тинчлик ва хавфсизликни сақлашдан иборат бўлган асосий вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиши асносида сионистик режим сурбетлигининг янада ошиб боришига, унинг халқаро қонун-қоидаларни бузишига ва барча қизил чизиқлардан ўтиб кетишига йўл очмоқда. Ушбу машъум режим томонидан 1948 йил Накба (Фаластин фалокати) кунидан шу кунга қадар 100 мингдан ортиқ фаластинлик ўлдирилиб, Фаластин халқининг ярми, яъни 7 миллион нафари қочқинга айлантирилди. Эрон Ислом Республикаси ушбу ваҳшийларча ҳужумни қаттиқ қоралаш, ушбу аянчли вазиятнинг асосий сабабчиларининг жазоланиши лозимлигини уқтириш ҳамда бутун бошли бир халқнинг ошкора геноцид қилинаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш асносида, ислом дунёсининг энг муҳим сиёсий ва гуманитар устуворлиги сифатида, ишғолчи режимни ҳимоясиз фаластин халқига қарши ҳар қандай тажовузкорона хатти-ҳаракат қилишдан қайтариш ҳамда Ғазо секторининг барча нуқталарига инсонпарварлик ёрдамларини узлуксиз тарзда юбориш мақсадида таъсирчан чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди.   Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси
© 2019 - economy@mfa.ir