Эрондаги диққатга сазовор сайёҳлик масканлари:
Эрон маданий, табиий ва тарихий жозибадор масканлари нуқтаи назаридан жаҳондаги улкан имкониятларга эга мамлакатлардан бири бўлиб, турфа сайёҳлик йўналишидаги туристларни ўзига жалб этиш потенциали жиҳатдан дунёдаги етакчи давлатлар қаторига киради. Бунинг устига, унинг табиат гўзалликлари: географик фусункорлиги, денгизлари, дилтортар соҳил манзаралари, иқлим шароити, осмонўпар тоғлари, минералларга бой қайноқ булоқлари, қишки дам олиш масканлари, тарихий ва меъморий обидалари кишини ҳайратга солади.
Эрон музейлари, осори атиқалари, бошқа табиий ва сунъий ажойиботлари билан ғаройиб ва тенги йўқ мамлакат сифатида довруқ таратган. Бундан ташқари, мусулмон оламида Эронга зиёратчилар сифатида сафар қилиш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, шунингдек, ўзларининг исломий урф-одатларига мос келадиган табиий совғаларидан баҳраманд бўлиш ҳам Эронга ҳаммаслак диндошларини жалб ва таклиф қилиш учун муносиб замин яратади.
Маънавий жиҳатдан қараганда ҳам, Эрон халқи ўз меҳмондўстлиги билан танилган. Кимки Эронга сафар қилган бўлса, барчаси бу мамлакат халқининг олижаноблиги ва фазилатларини мақтаб гапиради. Бу, ҳақиқат эса, қадимдан Эронга сафар қилган барча буюк сайёҳларнинг хотира китобларида ўз тасдиғини топган.
Асосий туризм веб-сайти:
Visit Iran
Iranian Tour Operators Association
Touring and Automobile Club of the Islamic Republic of Iran
Kish Attractions
Iran`s Unesco Registered Properties as World Heritage
Iran- Lonelyplanet
Surf Iran