ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ VII КЎРГАЗМАСИ (IRAN EXPO 2025)
ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ VII КЎРГАЗМАСИ (IRAN EXPO 2025)
2023 йил 28 апрель – 2 май кунлари Теҳрон Халқаро кўргазмалар марказида Эрон Ислом Республикаси экспорт салоҳияти VII кўргазмаси (IRAN EXPO 2025) бўлиб ўтади.
Ушбу муҳим иқтисодий тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон компанияларининг Эрон ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти билан танишишлари, эронлик йирик ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишлари ва улар билан шартномалар имзолашлари учун қулай бир фурсатдир.
Мазкур кўргазмада иштирок этишга қизиқиш билдирган компаниялар Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси савдо атташеси Раҳматуллоҳ Хурмоли (Телефон, WhatsApp, Telegram: +998 50 220 54 79) ва иқтисодий маслаҳатчиси Маҳдий Ҳайдарийфард (Телефон, WhatsApp, Telegram: +98 933 532 2128) билан боғланишлари ҳамда кўргазманинг http://www.iranexpo.co манзилдаги махсус сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Кўргазма қуйидаги соҳалар ва йўналишлардаги товарлар ва хизматлар намойиш этилади:
- Озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик:
1.1. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар
- сут маҳсулотлари
- озиқ-овқат концентратлари
- асал
- қандолат маҳсулотлари ва шоколад
- макарон маҳсулотлари
- протеинли маҳсулотлар, консервалар, тузламалар, озиқ-овқат қўшимчалари (колбаса ва сосиска маҳсулотлари, гўштни қайта ишлашдан ҳосил бўлган маҳсулотлар, помидор томати, турли соуслар, турли тузламалар, шўр бодринг, турли компотлар, тайёр суплар, озиқ-овқат сиркалари, озиқ-овқат қўшимчалари, зираворлар, ош тузи, эфир мойлари, экстрактлар, ўсимлик ёғлари)
- турли анъанавий гидролатлар
- турли ичимликлар
- техник-муҳандислик хизматлари, турли ускуналар ва жиҳозлар, ёндош саноат
1.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
- қуруқ мевалар
- мевалар, сабзавотлар, резавор мевалар, полиз маҳсулотлари
- дуккакли ўсимликлар мевалари, ғалла маҳсулотлари
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хурмо, заъфарон, зарчўва, зирк ва б.)
- гуллар ва ўсимликлар
- пестицидлар, ўғитлар, уруғлар
- техник-муҳандислик хизматлари, турли қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари
1.3. Балиқчилик ва бошқа сув ҳайвонлари
- турли денгиз балиқлари ва бошқа сув ҳайвонлари (табиий, музлатилган, дудланган ва ҳ.к.)
- турли консервалар
- денгиз сув ҳайвонлари озуқалари
- техник-муҳандислик хизматлари, балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини етиштириш ускуналари ва жиҳозлари
- Саноат
2.1. Электр энергетикаси ва электроника саноати, алоқа ва телекоммуникация
- саноат ва уй-рўзғор жиҳозлари
- ёритиш жиҳозлари
- алоқа ва телекоммуникация жиҳозлари
- дастурий таъминот
2.2. Тоғ-кон саноати, пўлат ва бошқа металлар
2.3. Саноат ва механика
- саноат машиналари ва ускуналари механикаси
2.4. Полиграфия ва қадоқлаш саноати
2.5. Маиший техника
- катта энергия талаб қиладиган маиший техника
- катта энергия талаб қилмайдиган маиший техника
2.6. Автомобиль
- турли автомобиллар
- автомобиль бутловчи қисмлари
- Қўлда тўқилган гилам, ҳунармандчилик, туризм
- қўлда тўқилган гилам, тасвирли гилам
- ҳунармандчилик
- туризм
- Фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари, косметика ва гигиена буюмлари
4.1. Фармацевтика маҳсулотлари ва тиббиёт жиҳозлари
- фармацевтика маҳсулотлари
- техник-муҳандислик хизматлари, шифохона ва лаборатория жиҳозлари
4.2. Кимёвий маҳсулотлар
4.3. Косметика ва гигиена буюмлари
- Қурилиш саноати, техник-муҳандислик хизматлари
- турли қурилиш материаллари
- шаҳарсозлик хизматлари
- мебел ва бинонинг ички безаклари
- катта ва кичик қурилиш лойиҳалари
- Нефткимё саноати
-
- турли нефткимё маҳсулотлари, полимер хом ашёлар