21 November 2024
2021/09/17 - 09:21 View: 329

ЭРОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ УЧРАШДИЛАР

Иброҳим Раисий ва Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда Афғонистонда вужудга келган вазиятни муҳокама қилдилар.

16 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Эрон Президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Томонлар суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда таъкидланганидек, жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Эрон ва Ўзбекистон етакчилари савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олишди.

Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است