2 April 2025
2025/02/19 - 08:04 View: 62

Тошкент шаҳрида Эрон ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан тантанали маросим бўиб ўтди

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси ислом инқилоби ғалабаси кунига бағишланган маросимда деди: «Эроннинг имкониятлари минтақани иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун муносиб бир фурсатдир».

 

Эрон ислом инқилоби ғалабасининг қирқ олти йиллиги муносабати билан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекитон Республикасидаги Элчихонаси томонидан 2025 йил 11 февраль куни ташкиллаштирилган тантанали маросимда Ўзбекистон Ҳукумати вакиллари, турли университет профессор устозлари, хорижий мамлакатлар элчилари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари, журналистлар, тадбиркорлар ва бошқалар иштирок этди.

Эрон Ислом Республикасининг Ўзебекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий мазкур тадбирдаги нутқида Эроннинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларидаги позицияси ва минтақадаги сўнгги ўзгаришларга тўхталди.

Жаноб элчи деди: «Эроннинг ноёб имкониятлари барча қўшни давлатлар учун муносиб бир фурсатдир. Биз ўзаро манфатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш тарафдоримиз».

«Эронда турли хил диний эътиқодли, маданиятли, ирқли ва тилли халқлар тичлик-осойишталикда умргузаронлик қиладилар. Бир неча минг йиллар давомида тўпланган билим ва тажриба эронликларнинг ихтиёридадир. Форс тили энг қадимги тиллардан бири сифатида бундан 2500 йил одиндан бошлаб то ҳозиргача Эрон ҳамда минтақа халқлари илм-фани, маданияти ва сивилизациясига хизмат қилиб келмоқда» - деди Эрон элчиси.

Искандарий айтди: «Эрон ташқи сиёатининг асосий мақсади миллий хавфсизликни сақлаш, миллий манфаатларни кафолатлаш ва иқтисодий димломатияни кенгайтиришдир. Эрон ўзининг принсипиал позициялари ва музокара принсипига таянган ҳолда минтақада мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради. Бу борада биз ўзимизнинг яхши қўшничилик тамойилга амал қилган ҳолда олиб борадиган сиёсатимизни чуқурлаштириб, қўшни мамлакатлар билан алоқаларимизни янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Фаол ва самарали ташқи сиёсат нуқтаи назаридан, Эрон БРИКС, ШҲТ, ЕКО ва Д-8 каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириб, ҳамма учун янада мустаҳкам ва ривожланган минтақани шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади».

«Фаластин ва Ливанда 50 минг нафар атрофида бегуноҳ инсон ҳалок бўлганининг сабаб бўлган минтақадаги сўгги урушларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қадрият сифатида тан олинган барча нарсалар Исроил томонидан масхара қилинди. Халқаро қидирувдаги ҳарбий жиноятчи бўлган Нетаняҳуга AҚШ янги маъмуриятининг илк хорижий меҳмони сифатида қизил гилам ёзилди. Aлбатта, Исроил ўз мақсадларига эришолмади ва бундан кейин ҳам бирон-бир натижани қўлга киритолмайди. Ливан ва Фаластин бундан кейин ҳам мустаҳкам ва чидамли бўлиб қолади» қўшимча қилди элчи.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است