2 April 2025
2025/02/19 - 08:06 View: 69

Тошкент шаҳрида “Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар” ва “Эрон гилам ҳунармандчилик ва санъат кўргазмас” бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида “Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар” ва “Эрон гилам ҳунармандчилик ва санъат кўргазмас” бўлиб ўтди.

 Эрон ислом инқилоби ғалабасинг қирқ олти йиллигига бағишланган тантанали маросим доирасида саноат соҳасида қўлга киритилган ютуқлар ва Эронда ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди. Мазкур кўргазмада тиббиёт жиҳозлари, дори-дармон воситалари, полимер маҳсулотлари, қурилиш материаллари, денгиз ҳайвонларининг озуқаси, шунингдек, Эронда ишлаб чиқарилган саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.

Шунингдек, асл Эрон санъати, жумладан, қўлда тўқилган турли турдаги Эрон гиламлари, рассомлик, хаттотлик, ранг тасвир, миниатюра, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, Эроннинг бой маданияти ва санъатининг кўзни қувнатадиган жиҳатлари намойиш этилди.

Эрон саноати, маданияти ва санъати уйғунлиги акс этган ушбу кўргазмалар мазкур давлат улкан салоҳиятининг ёрқин ифодаси бўлиб, меҳмонлар томонидан ўзига хос бир иштиёқ билан қарши олинди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است