ЭРОН ВА ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СУҲБАТИ
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбат чоғида деди: «Муштарак илдизларга таянган ҳолда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни халқларимиз манфати йўлида мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз»
Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён жоноби олийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида, ул жаноби олийлари ва Ўзбекистон халқини муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табриклаб, деди: «Қутлуғ Рамазон ойи барча мусулмонлар бир-бири билан дўст ва биродар эканлигини эсга олишимиз учун муносиб бир фурсат бўлиб, муборак Рамазон Ҳайити билан бир биримизни табриклаш орқали бирдамлигимизни намоён қилмоқдамиз».
«Эрон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги кенг қамровли тарихий, маданий ва эътиқодий муштаракликларга таяниб, халқларимиз манфати йўлидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз» - қўшимча қилди Эрон Ислом Республикаси Президенти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам шахсан ўзи ва бутун Ўзбекистон халқи номидан Эрон Ислом Республикаси Президенти ва халқи, шунингдек, Ислом Инқилоби олий раҳбарини қутлуғ Рамазон Ҳайити муносабати билан табриклаб, деди: «Биз ҳамиша Сиз жаноби олийларининг Эрон Президенти сифатида миллий бирликни мустаҳкамлаш, тараққиётни жадаллаштириш ва қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида изчил ҳаракат қилиб келаётганингизнинг гувоҳ бўлмоқдамиз. Эрон ва Ўзбекистон ўртасида белгиланган муносабатларни кенгайтириш бўйича йўл харитаси ҳам ўзаро саъй-ҳаракатларимиз билан тез фурсатларда тўлиқ амалга оширилишига умид қиламан».
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Эрон миллий футбол терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олгани муносабати билан ўзининг эронлик ҳамкасби, мамлакат халқи ҳамда миллий футбол терма жамоасини табриклади.