Тошкент шаҳрида Эрон хаттотлик ва миниатюра санъати кўргазмасининг очилиши
Эрон Ислом Респбликасининг Ўзбекистондаги элчиси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Эрон ёзув хаттотлик тазҳиб ва миниатюра санъати кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди
Муборак Фажр фестивали тадбирлари ва Эрон ислом инқилоби ғалабаси куни нишонланиши доирасида Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси қошидаги Маданият ваколатхонасининг кўмаги билан Тошкент шаҳрида Эрон ёзув, хаттотлик, тазҳиб ва миниатюра санъати кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий мазкур кўргазманинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида Эрон ва Ўзбекистоннинг миниатюра ҳамда тазҳиб санъатини ЮНЕСКО номоддий маданияти сифатида қайд этиш йўлидаги ҳамкорликларини юқори баҳолаб, буни икки дўст ва биродар мамлакат Эрон ва Ўзбекистон ўртасида муштарак илдизлар нишонаси эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги шарқ миниатюра санъати музейи директорлари ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муштарак маданият ва тарихга тўхталиб, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Эрон ёзув, хаттотлик, тазҳиб ва миниатюра санъати кўргазмасини маданият соҳасидаги муштарак имкониятларни намойиш қилиш йўлида муҳим қадам эканлигини қайд этишди.
Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик санъаткорлар, уста ҳунармандлар, талабалар томонидан анчайин кўтаринки руҳ билан қарши олинган мазкур кўргазмада Эрон хаттотлик ва миниатюра санъати йирик вакилларидан Aлиашраф Сандуқободий ҳамда Aфсона Шаҳбозийлар томонидан яратилган санъат асарлари намойиш этилди.