Эрон элчиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазири билан учрашди
Эрон элчиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазири билан учрашди
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарий Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов билан учрашди. Икки мамлакат ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.
Ушбу учрашувда Конгратбай Шарипов Ўзбекистон Республикаси президентининг Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мавжуд имкониятлар ва салоҳиятлардан фойдаланишга урғу берганини эслатиб ўтди.
Мамлакатимизнинг элчиси ҳам Эрон Ислом Республикасининг сўнгги йилларда фан ва техника соҳасидаги ютуқларини эслатиш асносида Эрон томонининг сув манбаларини бошқариш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни олдинга суришга тайёрлигини маълум қилди.