Теҳронда Эрон-Ўзбекистон бизнес-форуми ўтказилди
Теҳронда Эрон-Ўзбекистон бизнес-форуми ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Эрон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Теҳрон шаҳрида икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида Эрон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммадризо Ориф ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Бизнес-форум якунида Эрон ва Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва бизнес тузилмалари ўртасида ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.
Шунингдек, Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган Йўл харитасини имзоладилар.