19 September 2024
2021/02/10 - 10:11 View: 360

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Эрон Ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан йўллаган қизғин табриги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний номига Эрон Ислом Республикаси миллий байрами–Ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан самимий табрик мактуби йўллади.

Жаноб Шавкат Мирзиёев ушбу байрам билан Эрон президенти ва халқини табриклар экан, “биродар халқларимизни чамбарчас боғлаб турадиган кўп асрлик тарихий ва маданий ришталар, анъанавий дўстлик алоқалари бугунги кунда ҳам кенг қамровли муносабатларимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим”, дея ёзиб, Ўзбекистон “Эрон билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, уни сифат ва мазмун жиҳатидан янги, юксак поғонага олиб чиқишга” тайёрлигини билдирган.

          Президент: “Ҳеч шубҳасиз, узоқ муддатли шериклигимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатлармиз ила халқларимиз умумий фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам изчил ва самарали ривожланиб бораверади”, дея ишонч билдирган.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است