22 November 2024
2021/08/05 - 11:23 View: 326

ЭРОННИНГ ЯНГИ САЙЛАНГАН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ СПИКЕРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Ҳужжат-ул-ислом Саййид Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди.

 

Иброҳим Раисий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган самимий табриги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон раҳбарига ўзининг илиқ саломини етказишни сўради. Шунингдек, у расмий инаугурация маросими билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш мақсадида Эронга ташриф буюрган юқори мартабали делегация учун Ўзбекистон раҳбарига алоҳида ташаккур изҳор этди.

Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти икки мамлакат ўртасидаги кўплаб тарихий ва маданий муштаракликлар мавжуд эканлигини эслатар экан, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалар, хусусан иқтисодий соҳадаги алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини, ушбу имкониятларни халқларимиз манфаатлари йўлида фаол ишга солишга қизиқишини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари у турли соҳаларда аввал эришилган келишувларнинг амалий ижросининг муҳимлиги таъкидлади.

Иброҳим Раисий, шунингдек, Эрон расмий доиралари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган минтақа давлатлари билан ўзаро ҳурмат, дўстлик ва биродарлик тамойилларига асосланган яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.

Учрашувда Теҳрон ва Тошкент ўртасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида йўлга қўйилган ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларга ижобий баҳо берилди.

Икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар ривожи ҳақида сўз юритар экан, Иброҳим Раисий келажакда Ўзбекистон ва Эрон парментлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига умид билдирди.

Эрон Президентининг фикрига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида парламент ролини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Нурдинжон Исмоилов ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг саломи ва қутловини етказиш асносида шундай деди: «Ўзбекистон Эрон билан барча соҳаларда, хусусан савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни ривожлантириш ниятидадир».

– Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни нафақат иқтисодий, балки маданий ва илмий соҳаларда ҳам самарали деб ҳисоблаймиз ҳамда ушбу жараённи фаол тарзда олдинга сурамиз, – деди Исмоилов ўз сўзлари давомида.

Эрон етакчиси Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган асосий вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар ўртасидаги доимий ўзаро делегациялар алмашинувларини давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

 

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است