Мамлакатимизнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий Ўзбекистон Спорт вазири Aдҳам Икромов билан учрашди
Мамлакатимиз элчисининг Ўзбекистон Спорт вазири билан учрашуви
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Муҳаммадали Искандарий жаноблари Эрон ва Ўзбекистон мамлакатларининг спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳукама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Aдҳам Икромов жаноблари билан учрашди.
Бу учрашувда мамлакатимиз элчиси спортнинг турли йўналишларидаги делегациялар алмашинуви фаоллашганлигни қайд этиб, спортнинг турли хил соҳаларида, жумладан, спорт мажмуаларини барпо этиш, спорт кийимлари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш соҳаларидаги мамлакатимиз имкониятларини таъкидлаб ўтди.
Искандарий деди: «Эрон ва Ўзбекистон спортчиларининг Осиё, Олимпия ва Параолимпия ўйинларида қўлга киритган натижалари мамлакатларимизда спорт ва спортчиларга кўрсатилаётган эътиборнинг нишонасидир. Бизнинг ўзаро ҳамкорлигимиз икки мамлакат спортчиларни янада баландроқ чўққиларни забт этишига кўмаклашади».
Ўзбекистон Спорт вазри ҳам охирги йилларда спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланганлигидан мамнунигини изҳор қилиш асносида, икки мамлакат спорт ҳамда ёндош саноат соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун «йўл харитаси» ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон Спорт вазири айтди: «Ҳар икки мамлакат ўзаро алоқаларни равнақ топтиришда етарли тажриба ҳамда имкониятларга эга. Aлбатта, бу имкониятлардан самарали тарзда фойдаланиш лозим».