МАМЛАКАТИМИЗ ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ СПИКЕРИ БИЛАН УЧРАШДИ
МАМЛАКАТИМИЗ ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ СПИКЕРИ БИЛАН УЧРАШДИ
2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон Исломий Кенгаш Мажлиси раисининг биринчи ўринбосари Ҳамидризо Ҳожибобоий бошчилигидаги делегация 2025 йил 3 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов билан учрашди.
Томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасида турли, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг ривожланиб бораётганини эслатиб, мазкур алоқаларни янада мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтириш лозимлигига урғу бердилар.
Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, маданий-гуманитар алмашинув бўйича мулоқотларни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.