6 June 2025
2025/04/22 - 17:52

ЭРОН БИРИНЧИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЎРИНБОСАРИ ЛАЗИЗ ҚУДРАТОВ БИЛАН УЧРАШДИ

ЭРОН БИРИНЧИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЎРИНБОСАРИ ЛАЗИЗ ҚУДРАТОВ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президентининг халқаро ишлар ва минтақавий ҳамкорлик бўйича ўринбосари Али Нажафий Хушрўдий 2025 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов  билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдода барқарор ва мувозанатли ўсишга эришишга қаратилган қўшма чоралар келишиб олинди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг май ойида Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 16-йиғилиши, қўшма бизнес-форум ва «Made in Uzbekistan» кўргазмасини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

 

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است