10 March 2026
2026/03/02 - 10:53 View: 717

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оят

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ-ул-узмо Саййид Али Ҳоманаийнинг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ушбу мактубда, жумладан, қуйидагилар келтирилган:

«Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Ҳоманаий Ҳазрати Олийлари ва унинг оила аъзолари вафот этгани тўғрисидаги нохуш хабар қалбларимизни қаттиқ изтиробга солди.

У зот ўзининг кўп йиллик самарали фаолияти давомида Эрон давлатчилигини мустаҳкамлаш, жамият барқарорлиги ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш йўлида катта хизматлар қилди.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган ул зотнинг ёрқин хотираси қалбларимизда доимий сақланиб колади.

Ушбу мусибатли ва оғир дамларда Сиз, Жаноби Олийларига ва дўст Эрон халқига самимий ҳамдардик изҳор этамиз. Қодир Аллоҳдан марҳумларнинг руҳини ўз раҳматига олишини, оила аъзолари ва барча яқинларига бардамлик ва сабри жамил ато этишни сўраб қоламиз».

Чуқур қайғу ила 

Шавкат Мирзиёе 

Тошкент шаҳри, 2026 йил 1 март

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است