Эрон элчисининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари билан учрашуви
Эрон элчисининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари билан учрашуви
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистан Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билан бўлиб ўтган учрашувда Эрон Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга тайёр эланлигини маълум қилди.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистан Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев билан учрашди.
Мазкур учрашувда сиёсат, савдо, иқтисодиёт, транспорт, логистика, маданият ва туризм соҳаларидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Эрон элчиси милодий 2024 давомида икки ва кўп томонлама ҳамкорлиқ алоқаларининг сезиларли равишда ошганинин қайд этиб, Эроннинг дўст ва биродар Ўзбекистон билан янги йилда ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада юксак даражаларга кўтаришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эрон ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан табриклаб, Эрон Ҳукумати ва халқига тинчлик-осойишталик ва муваффақият тилади ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада юксак поғоналарга кўтаришга тайёр эканлигини маълум қилди.