20 September 2024
2021/11/02 - 10:36 View: 585

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййидиброҳим Раисий Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййидиброҳим Раисий Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Саййидиброҳим Раисийнинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрик мактуби матни қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси муҳтарам Президенти

Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

  

Сиз жаноби олийларининг юксак обрў-эътибор ва малакага эга эканлигингиз тасдиғи сифатида қайтадан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан чин қалбдан табриклайман.

Сиз жаноби олийларининг оқилона раҳбарлигингиз соясида ҳамда икки давлат мутасаддиларининг аниқ-равшан иродаси билан Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда янада ривожланади, деб умид қиламан.

Қодир Эгамдан Сиз жаноби олийларига соғлик ва муваффақият, Ўзбекистон Республикаси халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилаб қоламан.

 

Саййидиброҳим Раисий

Эрон Ислом Республикаси Президенти

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است