3 December 2024
2024/04/12 - 13:32 View: 301

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси билан учрашди.

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий жаноблари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева хоним олиялари билан учрашди.

Мазкур учрашувда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг охирги вазияти ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

“Эрон Ислом Республикаси турли хил йўналишларда, жумладан, технологиялар трансформацияси, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик, нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва техник-муҳандислик хизматларини кўрасатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, - деди Эрон элчиси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева хоними олиялари юқорида санаб ўтилган йўналишларда ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаш асносида, деди: “Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кундан кунга ривожланиб бормоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш учун мавжуд имкониялар ва қувватлардан фойдаланишдан манфаатдормиз”.

Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Эрон Ислом Республикаси билан хотин-қизлар ва гиёҳванд моддалар контрбандасига қарши кураш соҳаларида ҳамкорлик қилишини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Эрон Ислом Республикасининг турли хил йўналишлардаги тараққиётини эътироф этиб, деди: “Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришда парламент комиссиялари, қўмиталари ва парламентлараро дўстлик гуруҳлари муҳим рол ўйнайди. Биз мазкур алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоғимиз лозим”.

Ўзбекистоннинг очиқ денгизга чиқиши учун Эрон коридори муҳим аҳамиятга эга, деди Сенат Раиси.

Бу хусусда Эрон элчси “Дўст ва биродар Ўзбекистонга шимолий ва жанубий бандаргоҳлар орқали ёрдам беришга тайёрмиз”, - деб айтди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است