20 September 2024
2024/04/12 - 13:33 View: 98

Мамлакатимизнинг Фаластиндаги ўзгаришларга нисабатан олиб бораётган сиёсати Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари (ОAВ) вакиллари билан бўлиб ўтган ма

Мамлакатимизнинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистадаги машҳур бош муҳаррирлар муҳаррирлар журналистлар ва таҳлилчилар билан ифторлик дастурхони атрофида суҳбатлашиб матбуат анжумани ўказди.

Ушбу матбуот анжуманида мамлакатимизнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий Эроннинг Фаластин, хусусан, Ғазо секторидаги ўзгаришларга нисбатан юритаётган сиёсатини шарҳлаш асносида, мазкур сиёсатнинг илдизлари Эрон Ислом Инқилоби ғалаба қозоган илк даврларга бориб тақалишига эътибор қаратди. Элчи жанобларининг таъкидлашича, муборак Рамазон ойининг охирги жумасини Қуддус куни деб номлаш Имом Хумайний ташаббусидир. “Балки, ўша вақтлари ҳали жаҳон ҳамжамиятида баъзи иккиланишлар бўлгандир, аммо, бугунги кунда Исроил дунёдаги энг изоляцияланган давлатдир. Жаҳоннинг барча халқлари ҳатто Исроилнинг энг яқин иттифоқчи яъни AҚШ ҳам сионистик режимнинг инсониятга нисбатан қўллаётган жиноятларини, жумладан, геноцид, апартеид, инсониятг қарши қаратилган жиноят ва мазлум инсонларни ўлдираётганлигини тасдиқлади”, - деди элчи.

“Aммо Исроил нафақат ўз ўзини изоляция қилиб қўйган ундан ташқари ички муаммолар, халқаро ва минтақавий масалалар ҳамда Ғазо секторидаги муваффақияцизлик натижасида парчаланиш остонасидадир”, - деди мамлакатимиз элчиси.

“Болалар қотили бўлмиш сионистик режим мазлум Фаластин халқига қарши ҳар қандай жиноятдан, жумладан, касалхоналар, мактаблар ва масжидларни портлатиш, “Масжид ул-ақсо”га ҳурматсизлик қилиш ҳамда бегуноҳ ва ҳимоясиз аёллар ва ёш болаларни ўлдиришдан ҳам таб тортаётгани йўқ”, - айтиб ўтди Муҳаммадали Искандарий.

“Ҳар ҳафта 6 минг бомба дунёнинг энг аҳолиси зич нуқтасига ташланмоқда ҳамда бунинг натижасида 120 минг инсон шаҳид бўлди ва жароҳатланди”, деди элчи.

Шунингдек, ўттизга яқин мухбирлар иштирок этган мазкур матбуот анжуманида, икки дўст ва биродар давлатлар Эрон ва Ўзбекистан ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо, маданий ва илмий ҳамкорлик алоқаларининг сўнгги ҳолати эътибор маразида бўлди.

Улар икки томоннинг имкониятлари ва қувватларини инобатга олган ҳолда, икки мамлакат раҳбарлари томонида ўзаро товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш мақсадини амалга ошириш мумкинлигини тасдиқлашди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است