21 November 2024
2024/04/12 - 16:37 View: 143

Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлигининг Бутунжаҳон Қуддус куни тўғрисидаги баёноти

Мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлигининг Бутунжаҳон Қуддус куни тўғрисидаги баёноти

Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим

Эрон Ислом Инқилоби раҳбари ва Эрон Ислом Республикаси асосчиси ҳазрат Имом Хумайний томонидан муборак Рамазон ойининг охирги жумасини “Халқаро Қуддус куни” деб номлаш бир тарихий ташаббус бўлиб, бугунги кунда Фаластин ва муқаддас Қуддус шаҳрини озод этиш дини ҳамда ирқидан қатъий назар инсониятнинг бирлик рамзига, бутун жаҳон бўйлаб инсонийлик ва озодликни қўллаб-қувватлаш шунингдек, босқинчи, золим, қотил сионистик режим томонидан ишғол остида қолган мазлум Фаластин халқининг қаршилик воситасига айланган.

Фаластин ва унинг мазлум ҳамда узоқ тамаддунли халқи бошидан кечираётган мусибат Ғазо секторига қарши сионистик режим томонидан олти ойдан бери давом этиб келаётган уруш ўзининг икки юзинчи кунида инсоният тарихидаги катта фожеага айланиб улгурди. Сионистик режим ҳали ҳануз ўзининг даҳшатли жиноятларини содир этишда давом этмоқда. Қирқ мингга яқин бегуноҳ чақалоқлар, болалар, аёллар ва эркакларнинг босқинчи режим томонидан қатл этишлиши, ирқчилик, миллатчилик ва терроризм каби ёд унсурларнинг урчиб кетиши, барча турар-жой мажмуалари, инфратузилма объектлари, касалхонлар, мактаблар, масжид ва черковларни бузиш орқали Ғазо секторини бутунлай вайрон этиш ва кулини кўкка совуриш сиёасти ҳамда халқни ўлим чегарсигача очликка маҳкум этиш давом этмоқда.

Ислом оламининг биринчи қибласи ҳисобланган “Масжид ул-ақсо”га нисбатан ҳурмаncизликнинг такрорланиши, муборак Рамазон ойи кунларида бу муқаддас макондаги мўмин мусулмонларни калтаклаш ва қон тўкиш, Фаластинлик аёллар ва асирларга қарши берамҳлик ҳамда зулм ўтказишда сионистик режим томонидан даҳшатли ва уятли жиноятлар содир этилгани ҳақидаги хабарларнинг эълон қилиниши нафқат Ғазо сектори, балки, бутун Фаластин ҳудудларини миллионлаб фаластинлик фуқаролар учун очиқ осмон остидаги зиндондан инсоният қатлгоҳига ва башарият виждонининг қабристонига айлантирди.

Фаластинлик мазлум ва бошпанасиз аёллар ҳамда болаларнинг оҳ-ноласи ва фарёди осмонларни титратган бўлса-да, аммо Фаластининг сабрли ва бардошли халқи катта тарихий зулм, ситам ва жиноятга қарши шижоат ва жасурлик билан қаршилик кўрсатмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, бу даҳшатли жиноят сионистик режим иттифоқчилари, хусусан, мазкур инсониятга қарши қаратилган қатлиомни вужудга келишини олдини олмаган балки, уруш ҳаракатлари бошланган илк кунлардан тарихий Фаластиннинг ишғол этилган ҳудудларига ташриф буюриб, турли хил ҳарбий ёрдамларни юбориб сионистик режимни тўлалигича қўллаб-қувватлаган AҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг пешонасида то абад из бўлиб қолиб, ҳаргиз инсоният хотираси ва тарих сарварағларидан ўчмайди. Бугунги кунда Фаластиннинг жасур халқи ҳамда минтақадаги қаршилик ҳаракати жасур ўғлонларининг сабри ва қаршилик қудрати босқинчи режимнинг кучлиги ва енгилмаслиги ҳақидаги афсоналарни чиппакка чиқариб, ушбу режимнинг асосий ҳомийси бўлмиш AҚШни ҳам бутун дунё халқарининг чуқур нафрат ботқоғига ботирди. Босқинчи режимнинг мағлубияти Aллоҳ таолонинг қатъий илоҳий амрига мувофиқдир. Дунёнинг сионизм ва босқинчилкни тарғиб қиладиган сиёсий қурималари минтақадаги уйғоқ ва озодлик истовчи миллатларнинг виждонида пайдо бўлган қаршилик ҳаракатини бундан бундан буён ўзларининг стратегик хатолари билан Эронга нисбат беришга қодир эмас ҳамда бу қатъий мағлубиятни олдини олиш ҳам имконсиздир.

Эрон Ислом Инқилоби буюк раҳбари ҳазрат Имом Саййид Aли Хоменеийнинг қатъият билан таъкидлашича, Эрон Ислом Республикаси имкон борича қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлайди, аммо, қаршилик ҳаракати етуклик, шижоат ва уйғоқлик даражсига етиб, мазлумларни золимлар ва уларнинг ҳомийларидан ҳимоя қилишда ўзига хос ирода ва адолат билан қарор қабул қилмоқда ҳамда жасурлик билан зулм остида жабр чекаётган Фаластин халқини мудофаа этмоқда.

Ўтган олти ойдан ошиқ вақт давомида адолат истовчи ва виждонли инсонларнинг мазлум Фаластин халқи билан ҳамдарлиги ва биргалигини ҳамда шарқдан тортиб то ғарбгача бутун жаҳон давлатларининг пойтахтлари, шаҳарлари ва қишлоқлари ҳатто Ғарб давлатларидаги пойтахтлар ва шаҳарларда ҳам болалар қотили бўлмиш сионистик режимга нисбатан нафрат ҳиссининг ифодаланишига гувоҳ бўлсак-да, Фаластин қаҳрамон халқининг мазлумликлик фарёдлари, шиоати ва зулмга қаршилиги ҳамда ушбу муқаддас заминлардаги бўлаётган хунрезликлар давом этмоқда. Бу йилги бутунжаҳон Қуддус кунида ҳар қачонгиданда кўпроқ дунё бўйлаб адолат ва эркинликни севувчи миллионлаб инсонларнинг овози янграйди. Фаластиннинг ишғол, зулм, ситам ва геноциддан озод этилиши нафақат Ислом оламининг биринчи галдаги вазифасидир балки, бутун инсоният масаласи ҳамда инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ-нормаларининг қўпол равишда бузулиши кўз юммаслик ҳисобланади.

Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ва халқи сионистик режим томонидан халқаро қунунлар ва ҳуқуқ нормалари, инсон ва инсонпарварлик ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишини кескин қоралаш асносида, Фаластиннинг мазлум аҳолиси, жумладан, Ғазо секторидаги туб жой аҳолини ва урушдан жабр кўрганларни ҳамма томомлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини Жаҳон ҳамжамияти ва дунё давлатлари, хусусан, Ислом давлатларига яна бир бор эслатиб, дунё давлатлари ва халқаро ташкилотларни ушбу жиноятни тўхтатиш ҳамда мазкур жиноят сабабчилари, ҳомийлари ва ижрочиларини аниқлаш, маҳкамага тортиш ва жазолаш учун жиноят иши очилиши йўлида зудлик билан қатъий ва самарали чора-тадбирларни кўришга чақиради.

Бу борада Эрон Ислом Республикаси Халқаро суднинг оғзаки муҳокамаларида иштирок этиш билан бирга Фаластин ҳудудларининг мунтазам ишғол этилишига қонуний жиҳатдан йўл қўймаслик ҳамда Фаластиннинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳуқуқининг бузулишига қаршилик кўрсатиш ва Жаҳон давлатларининг Фаластин халқи ҳуқуқлари поймол этилишини олдини олиш йўлидаги бошқа саъй-ҳараҳатларини қўллаб-қувватлайди.

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бутунжаҳон Қуддус куни остонасида (бу йил 5 апрелга тўғри келди) Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқи озодлик учун олиб бораётган қаршилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда ҳамда босқинчи ва болалар қотили сионистик режим жиноятларига қарши зарур, самарали ва тўхтатувчи қаршиликни кўрсатиш сиёсатида бардавом эканлигини яна бир бор таъкидлаш асносида, бутун мусулмон давлатлари ва халқлари, дунёдаги озодлик ва эркинлик истовчиларни саратон ғуддаси ҳисобланувчи ҳамда хақаро ва минтақавий барқароликка раҳна солувчи сионистик режимга қарши бирликка ва иттифоққа ҳамда мазлум Фаластин халқини амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга чақиради.

Эрон Ислом Республикаси шуниндек, Халқаро ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва органларини Фаластиннинг ишғол остида қолган аҳолиси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишғолни тугатиш, сионистик режим томонидан Қуддус шаҳри ва Фаластиннинг бошқа ҳудудларидаги бошқа ваҳшиёна жиноятларини тўхтатиш, сионистларнинг минтақдаги тажовузкорона ҳужум ҳаракатларига барҳам бериш борасидаги вазифаларини яна бир бор эслатиб, юқоридагиларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлайди.

متن دیدگاه
نظرات کاربران
تاکنون نظری ثبت نشده است